АсосийЖамият

Иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди

Зарар пулларини бир йилдан бери тўламай келган корхонадан меҳнат инспекцияси аралашуви билан керакли сумма ундириб берилди.

'Иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди'ning rasmi

Тошкент вилоятида вафот этган ходим учун тўланмаётган 340 млн сўм тўлиқ ундириб берилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими Бунёд Мирбобоев 2023 йил 12 март куни электр ускуналарида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.

Корхона унинг оила аъзоларига тўланиши лозим бўлган 340 миллион сўм миқдоридаги зарар пулларини 1 йилдан ортиқ вақт давомида тўламай келган. Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви билан ушбу сумма марҳумнинг оила аъзоларига корхонадан тўлиқ ундириб берилди.

    Бошқа янгиликлар