Америкалик тадбиркор Илон Маск 2027 йилга бориб, дунёнинг биринчи триллионерига айланиши мумкин. Бундай хулосага Informa Connect Academy тадқиқот гуруҳи келди, дея хабар бермоқда zamon.uz.
Маълумот учун, Илон Маск Tesla, SpaceX ракета компанияси ва Х ижтимоий тармоғи раҳбари ҳисобланади. Блоомберг Биллионаирес Индех маълумотларига кўра, Маск ҳозирда сайёрадаги энг бой одам бўлиб турибди.
Прогнозларга кўра, иккинчи триллионерлик мақоми ҳиндистонлик магнатга насиб қилиши мумкин. 2028 йилга бориб, Adani асосчиси Гаутам Адани Илон Маскдан кейинги ўринни эгаллаши тахмин қилинмоқда.
Учинчи триллионер 2030 йили франциялик тадбиркор Бернард Арно бўлиши мумкин.