АсосийЖамият

Жиззахда беморнинг ака-укалари жанжал кўтарди

Улар укаси ҳақида маълумот бермаган ҳамширани ҳақоратлаб, компьютер ва ойнали тўсиқларни синдирган.

'Жиззахда беморнинг ака-укалари жанжал кўтарди'ning rasmi

Соат 23:40 атрофида бемор олиб келинган. Унинг олдига 3 та таниши, акалари кўришга келади. Ўша вақтда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётгани сабаб ҳамшира бемор ҳақида батафсил бера олмайди. 

Натижада бу ака-укаларнинг жаҳли чиқиб, жанжал кўтаради. Ҳамшираларни ҳақорат қилиб, қабул бўлимидаги шиша тўсиқ, компьютер экрани ва эшик ойнасини синдирган. Бундан ташқари, жанжалга аралашган бир фуқарога тан жароҳати етказилган.

Қайд этилишича, суриштирувларда бемор ўзига ўзи пичоқ билан жароҳат етказгани маълум бўлган.

Зўравонлар жанжални мастлик таъсирида қилганликларини қайд этишган. Ҳушёр ҳолатга келганидан сўнг, ҳамма зарарларни қоплашиб, ҳамширалардан узр сўрашган.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга МЖтКнинг тегишли моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Жиззах шаҳар тумани судига юборилган.

Суд ҳукмига кўра, 3 нафар ака-уканинг 2 нафарига 15 кун муддатга маъмурий қамоқ, бир нафарига БҲМнинг 12 баравари миқдорида жарима қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар