АсосийЖиноят

“Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди

У ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, фуқарога нисбатан чора кўрмаслик ва бошқалар эвазига 3 минг доллар талаб қилган.

'“Хавфсиз дарё бошқармаси” мансабдори қўлга олинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси мансабдор ходими Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан махсус техникалар ёрдамида “Қашқадарё” дарёси атрофидан ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, унга нисбатан чора кўрмаслик ва ушбу ноқонуний ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган экскаватор-юклагич техникасини чиқариб бериш, шунингдек, келгусида қум қазиб олишида раҳнамолик қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоятидаги қурилиш объектларида назорат ўлчов фаолиятини амалга оширувчи МЧЖнинг етакчи мутахассиси Жиззах вилоятида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жорий йилнинг май ойида прокуратура органларитомонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида, ушбу МЧЖ томонидан Янгиобод туманида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчовида аниқланган қўшиб ёзиш ҳолатларини текширувхулосасида кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн. сўм талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис талаб қилинган пул маблағидан 150 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳолат бўйича қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ҳамда  28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар

    '“Ғишткўприк” чегара постида Ҳиндистон оқ товуслари ва қирғовулларни олиб ўтаётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят17.09.2024 18:26

    “Ғишткўприк” чегара постида Ҳиндистон оқ товуслари ва қирғовулларни олиб ўтаётган шахс ушланди

    Андижонлик фуқаро Чеченистондан 22 дона 4 турдаги қирғовуллар ва 5 дона товусларни тегишли ҳужжатларсиз олиб киришга уринган.

    'Тошкентда кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган 3 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят16.09.2024 17:26

    Тошкентда кўчмас мулк билан боғлиқ фирибгарликда гумонланган 3 киши қўлга олинди

    Улар фуқароларнинг кўчмас мулкини алдов йўли билан эгаллаб, уни ўзига гаров сифатида расмийлаштирганликда айбланмоқда.

    'Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:37

    Ўзбекистон сузиш федерациясига ажратилган пулларни қариндошлар "ўзлаштириб" юборган

    Сузиш федерацияси собиқ бош котиби давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди.

    'Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

    Жиноят12.09.2024 17:06

    Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди

    Августда жами 195 та ҳолатда ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп қонунбузилиш — Қашқадарёда.

    'Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади'ning rasmi

    Жиноят10.09.2024 17:45

    Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади

    Аёл туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

    'Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди'ning rasmi

    Жиноят05.09.2024 21:20

    Бугун собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 50 кишининг очиқ суди бошланди

    Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 13 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.