АсосийЖиноят

Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади

Аёл туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган.

'Жиззахдаги шифохонада эркак аёлини пичоқлаб ташлади'ning rasmi

Бугун, 10 сентябрь куни Жиззах вилоятида ҳамшира пичоқлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 21:40 атрофида Жиззах вилояти Зарбдор туманида истиқомат қилувчи Б.Б. ўзи билан ҳозирда бирга яшамайдиган, туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи Д.Б.нинг танасига бир неча марта пичоқ урган. 

Гумонланувчи қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар