АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди

Давлат раҳбари ландшафт композицияси бўйича ўз тавсияларини билдирди.

'Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Узунлиги 11 километр, эни 86 метр бўлган бу кўча сўнгги йилларда энг катта йўллардан бирига айланди. Шаҳарнинг кенгайиши ва Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан келиб чиқилса, унинг келажаги ҳам истиқболли. 
Шу боис, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 июндаги қарорига асосан, Янги Ўзбекистон кўчасида ишбилармонлик маркази қурилиши ва йўли бўйи инфратузилмаси ривожлантирилиши белгиланган эди. Унга мувофиқ, дирекция тузилиб, меъморий концепция ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, кўчанинг икки томонида миллий руҳга уйғун замонавий турар жойлар, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилади. Сайилгоҳ ва кўнгилочар масканлар, пиёда ва велосипед йўлакчалари ташкил этилади.

Маълумки, бу ерда “Тошкент-Шарқий” аэропорти ва Олимпия шаҳарчаси ҳам қурилмоқда. Президентимиз ушбу иншоотлар атрофини ҳамда уларга олиб борувчи йўл бўйини кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатма берган эди.

Бу галги ташриф чоғида шу борадаги ландшафт дизайни таклифлари кўриб чиқилди. Унга кўра, Янги Ўзбекистон кўчасининг икки тарафи янада обод қилинади. Чинор, эман, лола дарахти, каталпа, писардия, кипарис, ҳинд настарини, лаванда, Сурия атиргули каби дарахт ва буталар декоратив шаклда экилади. Аэропорт олдида иккита фаввора барпо этилади. Умуман, бу ҳудуд Тошкентнинг “яшил белбоғи”нинг бир қисми бўлади.

Давлатимиз раҳбари ландшафт композицияси бўйича ўз тавсияларини билдирди. Бу ерда экология, сифат ва маданият уйғунлашиши кераклигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 18:39

    Сирдарёда чиқинди учун аҳолига ортиқча тўлов ҳисобланди

    Рақобат қўмитаси аҳолига 528,6 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганини аниқлади.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 11:05

    Ўзбекистон Президенти Остонага етиб борди

    Давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат17.09.2024 08:19

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон Президенти Остонада "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 18:38

    Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади

    Президент у ерда "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этади.

    'Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 17:53

    Ўзбекистонда модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

    Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади.

    'Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар'ning rasmi

    Сиёсат16.09.2024 12:53

    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очдилар

    Мутасаддилар видеоалоқа орқали етакчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бердилар.