АсосийЖамият

Ўзбекистон Россия билан АЭС қуриш бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолади

Ҳужжат қурилиш майдончасида тайёрлов ишлари, лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензиялаш ишларини амалга оширишнинг фаол босқичга ўтишини таъминлайди.

'Ўзбекистон Россия билан АЭС қуриш бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолади'ning rasmi

"Ўзатом" Атом энергияси агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси ва "Атомстроэкспорт" АЖ ("АСE" АЖ, "Росатом"нинг муҳандислик бўлими) Ўзбекистонда қурилажак кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Ҳукумати ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва "Росатом" давлат корпорацияси бош директори ўринбосари – Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди.

Қайд этилишича, ҳужжатнинг имзоланиши қурилиш майдончасида лойиҳани амалга ошириш учун тайёрлов ишлари, лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензиялаш ишларини амалга оширишнинг фаол босқичга ўтишини таъминлайди.

"Бугун имзоланган баённома томонларнинг норматив ва молиявий мажбуриятлари нуқтаи назаридан устувор шартларнинг бажарилишини белгилаб беради. Росатомнинг муҳандислик бўлими КҚАЭСни жойлаштириш учун лицензия олиш ва қурилиш майдончасида қидирув ишларини олиб бориш бўйича фаол босқичга ўтишни бошлайди", – дейди АСE АЖ Марказий Осиёда атом электр станцияларини қуриш лойиҳалари директори Павел Безруков.

АЭС лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар ёзнинг июнь ойида бошланган бўлиб, унда бўлажак атом электр станцияси қад ростлайдиган майдонда биринчи қурилиш Штаби жойлаштирилган эди.

Маълумот учун, 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома Россия лойиҳаси бўйича Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт дан 6 та реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. АЭС қурилиши бўйича бош пудратчи "Атомстроэкспорт" АЖ ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 23:01

    Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

    2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учун контракт пулини тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди.

    'Байрам арафасида Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 22:03

    '46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 20:55

    46 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги трассада қолиб кетди

    Ҳолатга автобус бузилиб қолгани сабаб бўлган.

    'Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 17:23

    Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди

    Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.

    '4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 16:09

    4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди

    Ўғрилик жинояти учун қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди.

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2024 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.