АсосийЖамият

Наманганда қалбаки автомашина рақами ва алкоголь маҳсулотлар йўқ қилинди

Маҳсулотлар Наманган халқаро аэропорти ва чегара постида ўтказилган тадбир давомида ашёвий далил сифатида тўхтатиб қолинган.

'Наманганда қалбаки автомашина рақами ва алкоголь маҳсулотлар йўқ қилинди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлими иш юритувидаги йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида 2 жуфт қалбаки транспорт воситаси давлат рақами ҳамда 8 турдаги 33 дона алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди. Бу ҳақида МИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, мазкур маҳсулотлар Наманган халқаро аэропорти ва Поп чегара божхона постида ўтказилган тадбир давомида ашёвий далил сифатида тўхтатиб қолинган. Жумладан, битта ҳолатда фуқаро И.Н томонидан Россия Федерациясида қалбаки усулда тайёрланган транспорт давлат рақамини олиб киришга уринганда Наманган халқаро аэропортида ушлаб қолинган. Яна 4 та ҳолатда эса хорижда ишлаб чиқарилган 33 турдаги виски, ароқ, коньяк, вино маҳсулотлари чегара масканларида тўхтатиб қолинган. 

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, мазкур тўхтатиб қолинган маҳсулотларни тегишли тартибда йўқ қилиб белгиланган. Ўтказилган навбатдаги тадбир давомида "Божхона сервис" давлат муассасаси Наманган вилояти бўлимида сақланаётган маҳсулотлар синдириш ва тўкиб ташлаш  йўли орқали йўқ қилинди. 

Умуман олганда, жорий йилнинг ўтган давомида, Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувига қиймати 64,7 млн. сўмлик  алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар келиб тушган ҳамда ижроси амалда тамомланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.