АсосийДунё

"Яги" тўфонида вафот этган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борми?

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси расмий маълумот берди.

'"Яги" тўфонида вафот этган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борми?'ning rasmi

"Яги" тўфони Таиланд ва Мьянмага етиб келиши натижасида ҳар икки давлатнинг шимолий штатларида сўнгги 80 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари кузатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, тошқинда сув сатҳи 1 метрга етди ва у жуда кучли оқимни юзага келтирди.

Кучли ёмғир ва ундан кейинги сув тошқини Таиланд шимолида иккита кўчкига сабаб бўлди. Кўчки оқибатида 6 киши ҳалок бўлди ва 9000 га яқин хонадон селдан жабр кўрди.

Таиланд ваколатли идоралари томонидан сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда, хусусан, Таиланд-Мьянма чегарасидаги Сай дарёси яқинида аҳолига эҳтимолий эвакуацияга тайёргарлик кўриш тавсия қилинган.

Таиланднинг табиий офат кузатилган ҳудудларида яшовчи ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари орасидан сув тошқини ва кўчки натижасида жабр кўрганлар аниқланмади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.

    'Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 09:00

    Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади

    Берлин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилган.

    'АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 08:41

    АҚШ билан Украина ўртасидаги келишув урушга қандай таъсир қилмоқда?

    Евросиё геосиёсатининг сўнгги саҳифалари яна Украина устидан бурилди.

    'Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 00:28

    Трамп АҚШда 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни деб эълон қилди

    Трампнинг айтишича, агар Америка аскарлари бўлмаганида, урушда ғалаба қозонишнинг иложи йўқ бўлган.