АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси "UzAutoMotors"га қарши иш қўзғатди

Қўмита компанияга сотилган 37 та “Lacetti"ни қайтариб олиб, техник кўрикдан ўтказиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берди.

'Рақобат қўмитаси "UzAutoMotors"га қарши иш қўзғатди'ning rasmi

Рақобат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А. Д.га ўзига тегишли 2023 йилда  “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлигини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат Қўмита томонидан кўриб чиқилганда ҳолат ўз тасдиғини топган.

Шунингдек, айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилганлиги аниқланган. 

Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилиш аломатлари бўйича “UZAUTO MOTORS” АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Қўмита томонидан ушбу ҳолат инсон ҳаёти ва унинг соғлиғига жиддий зиён етказиши мумкинлиги ҳолатларини инобатга олган ҳолда, юқорида қайд этилган автомобиль билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилларни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиниб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобиль алмаштириб берилган ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:51

    Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

    29 март кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди'ning rasmi

    Жамият 28.03.2026 17:27

    Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди

    Йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланаётган шахслар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

    'Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди'ning rasmi

    Жамият 28.03.2026 15:25

    Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди

    Финал босқичида ҳужжатли фильм бронза, кумуш ёки олтин тоифалари бўйича мукофотлардан бирига даъвогарлик қилади.

    'Чустда солиқчи пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 28.03.2026 13:49

    Чустда солиқчи пора билан қўлга тушди

    Солиқ ходими 20 млн пора олган вақтида ушланган.

    'Президент исломий банк жорий қилишга қаратилган қонунни имзолади'ning rasmi

    Жамият 28.03.2026 12:51

    Президент исломий банк жорий қилишга қаратилган қонунни имзолади

    Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун қабул қилинди.

    'Тошкент метросида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди'ning rasmi

    Жамият 28.03.2026 11:48

    Тошкент метросида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди

    Тошкент метросида поезд 30 дақиқа давомида туннел ичида тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан метрополитен ахборот хизмати расмий изоҳ берди.