АсосийЖамият

Ўзбекистон яхши ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олди

Бу йилги Глобал киберхавфсизлик индексида мамлакатларнинг киберхавфсизлик таҳдидларига тайёргарлик чоралари  5 та поғонага бўлиб баҳоланган.

'Ўзбекистон яхши ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олди'ning rasmi

Ўзбекистон Global Cybersecurity Index 2024да T2 Advancing - яхши ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олди, дея хабар бермоқда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.

Бу йилги Глобал киберхавфсизлик индексида мамлакатларнинг киберхавфсизлик таҳдидларига тайёргарлик чоралари  5 та поғонага бўлиб баҳоланган (энг пастидан юқоригача: Т5 Building - пойдевори яратилаётган, T4 Evolving - шаклланаётган, T3 Establishing - мустаҳкамланаётган, T2 Advancing - яхши ривожланаётган, T1 Role-modeling - намуна бўлаётган).

"Ўзбекистон аввалги индексга нисбатан ўсиб, T2 Advancing - яхши ривожланаётган давлатлар қаторига киритилгани мамлакатимизда бу соҳага ҳам алоҳида эътибор берилаётганининг ўзига хос тасдиғи бўлиб хизмат қилади.

Албатта, хали бу йўналишда амалга ошириладиган ишлар жуда кўп, айниқса рақамли технологиялар ҳаётимизга кенг кириб келаётган даврда аҳолимизнинг барча қатламларини киберхавфсизлик таҳдидларидан огоҳ бўлиб, фирибгарларга ишонмаслик кўникмаларини шакллантириш энг қийин бўлган вазифалардандир", - дейди вазир.

    Бошқа янгиликлар