АсосийДунё

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда

Машғулотлар давомида ҳаво кучлари учувчилари Қирғизистон ва Тожикистон ҳаво кенгликларида парвоз қилмоқда.

'Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулот ўтказмоқда'ning rasmi

10-14 сентябр кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа мутахассислари иштирокида “Ашиқ Аспан-2024” халқаро тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Машғулотлар дўст мамлакатлар ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув органларининг ҳамжиҳатлигини ошириш, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситаларидан биргаликда фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш, жанговар вазифани бажаришнинг алоҳида ҳолатларида қўмондонларга ҳарбий қисмларни бошқариш бўйича амалий кўникмалар беришдан иборат, дейилади Қозоғистон томонидан тарқатилган хабарда.

Унда фронтдаги вертолётлар, армия ва ҳарбий транспорт самолётлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг кучлари ва воситалари иштирок этмоқда. Машғулотлар давомида ҳаво кучлари учувчилари Қирғизистон ва Тожикистон ҳаво кенгликларида парвоз қилмоқда.

– Бундай машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб турамиз. Улар дўст мамлакатлар ҳарбий хизматчиларига ҳаво ҳужумидан мудофаа миссияларини биргаликда бажариш, жанговар экипажларни мувофиқлаштириш бўйича амалий тажриба орттириш, шунингдек, мамлакатларимиз мудофаа қобилиятини ошириш имконини бермоқда, – деди Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Бош қўмондони, авиация генерал-лейтенанти Д.Косанов.

Машғулотнинг ўзига хос жиҳати давлат чегараси ёки чегара қоидалари бузилган тақдирда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг жанговар экипажлари билан қўшни давлатлар (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) қўмондонлик пунктлари ва назорат пунктларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш бўлди.

    Бошқа янгиликлар