Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди. Бу ҳақида Президент ёрдамчиси ўз расмий саҳифасида маълум қилди.
Мулоқотда ташкилотга аъзо бўлиш йўлида Ўзбекистон томонидан кўрилаётган амалий қадамлар муҳокама қилинган.
Миллий қонунчиликни ЖСТ нормалари ва қоидалари билан уйғунлаштириш борасида Ўзбекистон эришган натижалар ҳамда бошқа ижобий ўзгаришлар эътироф этилган.