АсосийЖамият

Самарқанддаги мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди

Қизларни калтаклаган директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

'Самарқанддаги мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига оид видеолавҳа тарқалди. Унда директор мактабда қарта ўйнаб ўтиргани ва директор ўринбосари ўқувчи қизларни калтаклаётгани акс этган.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Ушбу ҳолат Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганиб чиқилган.

Видеодаги ҳолатлар ҳақиқатан Пахтачи туманидаги 8-умумтаълим мактабига тегишли экани тасдиғини топган. Мактаб директори ва мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

    Бошқа янгиликлар