Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.
Тайинловга қадар Исроил Адхамов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Исроил Адхамов прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.