АсосийЖамият

Метро бекатларининг бирида катта тирбандлик юзага келди

"Тошкент метрополитени" тирбандлик сабабларини маълум қилди.

'Метро бекатларининг бирида катта тирбандлик юзага келди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросидаги бекатлардан бириди катта тирбандлик юзага келганини акс эттирувчи видео ва фото фактлар тарқалди. 

"Тошкент метрополитени"нинг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 16 сентябр куни соат 13:23 лар атрофида “Ўзбекистон” йўналишининг “Беруний" бекатида содир бўлган. Ушбу йўналишда ҳаракатланиши лозим бўлган 33-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган. 

Шу боисдан, белгиланган йўриқномага асосан, электропоезд машинисти томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаракат таркибидаги носозлик 5 дақиқа ичида барараф этилган ва ҳаракат таркиби фаолияти қайта тикланган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.

    Бошқа янгиликлар