АсосийСаломатлик

Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?

ССВ аҳоли орасида куз мавсумида авж оладиган касаллик ва унинг профилактикасига бағишланган фойдали маълумотни эълон қилди.

'Шамоллаш мавсуми: Беморларга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади?'ning rasmi

Ҳеч қандай маҳсулот шамоллаш, грипп ёки бошқа касалликларни даволай олмайди. Аммо тўғри танланган маҳсулотлар, сув, кофеинсиз ўтли дамламалар касаллик пайтида организмни табиий равишда қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, дейилади хабарда.

Шамоллаганда: 
Оддий шамоллаш аслида инфекциялар, бурун ва томоқ яллиғланишига олиб келадиган 200 дан ортиқ турли вируслар сабаб келиб чиқади. Унинг аломатлари: бурун битиши ёки оқиши, йўтал, аксириш, бош ва томоқ оғриғи. Шамоллаш одатда уч-етти кун ичида йўқолади, аммо баъзида икки ҳафтагача ҳам давом этиши мумкин.

Шамоллаганда кўп сув ичиш томоқ оғриғини юмшатади ва иммун тизимини қўллаб-қувватлайди. Бу хасталикда энг яхши овқатлар: турли шўрвалар, С витаминига бой мевалар, ўтли дамламалар, асал, занжабил. Цинк ва D витамини тезроқ тикланишга ёрдам беради. Гомеопатик воситалар ҳам шамоллаш аломатларини йўқотишга ёрдам беради.

Грипп билан оғриганда: 
Грипп — бу нафас олиш тизимига таъсир қилувчи вирусли инфекция. Унинг аломатларига иситманинг 38ºC дан юқори кўтарилиши, мушаклардаги оғриқ, титроқ, терлаш, бош оғриғи, йўтал ва бурун оқиши киради. Грипп одатда 4 – 7 кунгача давом этади, аммо аломатлар бир неча ҳафта кузатилиши мумкин. Гриппда шамоллагандаги каби парҳезга риоя қилиш, томоқ оғриғини даволаш ва иммунитет тизимини қўллаб-қувватлаш муҳимдир.

Иситма юқори бўлганда: 
Иситма кўтарилганда, организмнинг сув балансини нормал ҳолатда ушлаб туришга эътибор қаратиш зарур. Ўтли дамлама-чой каби танани совутадиган маҳсулотлар ва бодринг, цитрус мевалари, салат барглари, булғор қалампири, олма ва узум каби сув миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

Ошқозон инфекцияси бўлганда:
Бунда енгил ҳазм бўладиган, юмшоқ овқатларни истеъмол қилиш керак. Улар ошқозонни тинчлантиришга ёрдам беради ва овқат ҳазм қилишнинг ёмонлашишига йўл қўймайди. Банан, гуруч, олма пюреси, кракер ва ўтли чойлар энг яхши танловдир.

    Бошқа янгиликлар