АсосийЖамият

Туркияда “Янги Ўзбекистон: Замон, макон ва маданий мерос” деб номланган фотокўргазма намойиш этилмоқда

Айни дақиқаларда ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигидаги тадбирлар бошланди.

'Туркияда “Янги Ўзбекистон: Замон, макон ва маданий мерос” деб номланган фотокўргазма намойиш этилмоқда'ning rasmi

Айни дақиқаларда ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) биносида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва IRCICA ҳамкорлигидаги тадбирлар бошланди.

Уларлан бири мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихи, бетакрор маданияти ҳақида “Янги Ўзбекистон: Замон, макон ва маданий мерос” мавзусидаги фотокўргазмадир. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов, ИРСИСА директори ва WOSCU Кенгаши аъзоси Маҳмуд Эрол Қилич, Текирдағ университети профессори ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий маслаҳатчиси Ҳалит Эрен ва қатор экспертлар иштирок этяпти.

Галдаги бўлиб ўтадиган тадбир доирасида “Ўзбекистон-Туркия: туташ илдизлар ва умумий мерос” медиа-ивент дастури ҳам бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг энг нодир “114 Қуръони” лойиҳаси, “Ўзбекистон билан боғлиқ Туркиядаги энг нодир қуръон қўлёзмалари дурдоналари”, “Тўпқопи саройи музейидаги темурийлар даврига оид нодир қўлёзмалар ва ашёлар”, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий илмий тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази музейлари тақдимоти бўлиб ўтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар