АсосийЖамият

Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди

Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган.

'Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди'ning rasmi

Эшак гўшти истеъмол қилинадиган маҳсулотлар қаторига қўшилди. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда депутатлар томонидан “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшак гўштининг ҳам қўшилиши ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки жаҳон бозорида эшак гўшти истеъмолдаги гўшт ҳисобланади ҳамда ундан турли озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади.

Хабарга кўра, ҳайвонларни идентификация қилиш тизимининг энг асосий афзаллик томонларидан бири, бу тизим орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Шу сабабдан истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби ҳайвон турлари ҳамда улар учун касаллик хавфини туғдириши мумкин бўлган ҳамда касаллик кириб келишининг олдини олиш, эпизотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, ит, мушуклар идентификация қилиниши таклиф этилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича Жаҳон банкидан 33 млн доллар маблағ ажратилган. 2024-2025 йилларда 25 та туманда, 2027 йил 1 январгача барча ҳудудда чорва ҳайвонлари тўлиқ идентификация қилинади.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:09

    4 йилдан буён қидирувда бўлган 26 ёшли аёл Туркияда қўлга тушди

    Ўғрилик жинояти учун қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга депортация қилинди.

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.

    'Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    Фуқаро декларацияланмаган пулларни курткасининг чўнтагида олиб ўтишга уринган.