АсосийЖамият

Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади

Вояга етмаган йигитга “чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.

'Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро бошқа шахсга қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Сергели тумани 5-мавзе ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида 1992 йилда туғилган М.И. ўзаро келишмовчилик оқибатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган Т.Т.ни бир неча маротаба урган. Бунга синфдошлар: М.И.нинг қизи ва Т.Т.ни укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган. 

Бирламчи тиббий маълумотга кўра, вояга етмаган Т.Т.га “Чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухородаги туғуруқхонада бемор аёлнинг қариндошлари жанжал кўтариб, ойналарни синдириб ташлади'ning rasmi

    Жамият 10.10.2024 21:38

    Бухородаги туғуруқхонада бемор аёлнинг қариндошлари жанжал кўтариб, ойналарни синдириб ташлади

    Аёлнинг қариндошлари туғуруқхона ходимлари томонидан пул талаб қилинганини важ қилиб жанжал кўтарган.

    'Қашқадарёда раис пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтди'ning rasmi

    Жамият 10.10.2024 19:29

    Қашқадарёда раис пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтди

    У фуқароларни мажбурий меҳнатга ундагани учун 18,7 млн сўм жаримага тортилди.

    'Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият 10.10.2024 19:18

    Сентябрда пойтахтдаги ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархи 2,8 фоизга ошди

    Тўлиқ таъмирланган хонадонларники эса 1,4 фоизга кўтарилди.

    'Саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур'ning rasmi

    Жамият 10.10.2024 18:40

    Саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур

    Ўзбекистон Экологик партияси фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар импортини чеклаш зарурлигини таъкидлади.

    'Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 10.10.2024 16:41

    Тошкентда мушукни деразадан ташлаб юборган ўқитувчи 375 минг сўм жаримага тортилди

    Ўқувчилар синфхонага мушук олиб кирган, бироқ ўқитувчи уларни чалғимасин, дея деразадан отиб юборган.

    'Пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар назоратга олинди'ning rasmi

    Жамият 10.10.2024 16:38

    Пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар назоратга олинди

    Сенатнинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси бундай ҳолатлар зудлик билан ўрганилишини билдирди.