АсосийЖамият

Тошкентдаги мебел цехда ёнғин содир бўлди

Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

'Тошкентдаги мебел цехда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун 18 сентябрь куни соат 07:28 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган мебел ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилди.

Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат  07:58 да қуршаб олиниб, соат 08:56 да батамом ўчирилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнини, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи назоратида амалга оширилди. 

Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. 


    Бошқа янгиликлар