Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" (М-25) газ конида 17 сентябрь куни тушдан кейин яна водород сульфид сизиб чиқиши юз берди. Ҳолат ортидан 2 нафар шахс вафот этди.
Бу ҳақдаги маълумотни 18 сентябрь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бош прокуратура Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев тасдиқлаган.
Ў.Ўтаев воқеа жойига вилоят прокурорининг ўзи чиққанлигини, ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини қайд этган.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда вазият натижасида вафот этганлардан ташқари жароҳатланган фуқаролар ҳам мавжуд.