АсосийЖамият

Ўзбекистонда Озарбайжон Миллий Мусиқа куни нишонланди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ташкилотчилиги билан Тошкентда Озарбайжон Миллий Мусиқа куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

'Ўзбекистонда Озарбайжон Миллий Мусиқа куни нишонланди'ning rasmi

Тадбирда фан, маданият ва санъат ходимлари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, талабалар, шу ерда яшовчи озарбайжонликлар, журналистлар иштирок этдилар. 

Озарбайжон Маданият Марказида ташкил этилган тадбирда дастлаб иштирокчилар фоеда Озарбайжон мусиқасига бағишланган “Миллий мусиқамиз” номли фотокўргазма, китоб стенди ва Озарбайжон мусиқий асбобларидан иборат композиция билан яқиндан танишдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан Озарбайжон Маданият Марказининг директор ўринбосари Нодир Алимирзаев очиб бериб, шуни билдирдики, 18 сентябр Озарбайжон профессионал мусиқа санъатининг асосчиси, Шарқда илк опера муаллифи Узейир Ҳожибейлининг таваллуд кунидир. Миллий мусиқий маданиятимиз ўзининг юксак чўққиси учун Узейир Ҳожибейлига қанча ташаккур билдирса, шунча камдир. Директор ўринбосари Н.Алимирзаев Узейир Ҳожибейли 1908 йилда томошага қўйилган илк операнинг муаллифи сифатида мусиқа тарихида қолганини ҳам айтиб ўтди.  

Н.Алимирзаев билдирдики, 1995 йилда Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиевнинг фармони билан даҳо бастакор таваллудининг 110 йиллиги арафасида 18 сентябр Миллий Мусиқа куни сифатида эълон қилинди. Бу кун даҳо бастакор Узейирнинг руҳи шоддир, чунки Озарбайжон мусиқаси азиз Қорабоғда, Шушада янграмоқда. У яна таъкидлаб айтдики, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг бу йил августнинг 22-23 кунларида дўст мамлакатга сафари, имзоланган муҳим ҳужжатлар муносабатларимизнинг юксалишига туртки берди. 

Кейинчалик чиқиш қилган Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик жамияти ижрочи директори, профессор Эркин Нуриддинов икки ўлка орасида мавжуд алоқалардан сўз очиб, сўнгги вақтларда бу алоқаларнинг янада мустаҳкамланганини ва хусусан маданият соҳасидаги алоқаларнинг юксалишида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг буюк роли борлигини ҳам таъкидлаб ўтди. 
Тадбирнинг бадиий қисмида Маданият Марказининг қошида фаолият кўрсатадиган “Озарбайжон” рақс ансамбли миллий рақсларимиз билан чиқишлар қилди. 

Тадбир сўнггида даҳо бастакор Узейир Ҳожибейлининг айни номдаги опереттаси асосида 1946-йилда лентага ёзилган “Аршин мол олан” филмининг, Ҳайдар Алиев жамғармасининг лойиҳаси билан ранглантирилган ва Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази томонидан ўзбек тилида субтитр ёзилган варианти томошабинлар эътиборига тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар