АсосийЖамият

МАГАТЭ билан ҳамкорликда онкология соҳасида мутахассислар тайёрланади

Шу кунларда Австрия пойтахти — Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда.

'МАГАТЭ билан ҳамкорликда онкология соҳасида мутахассислар тайёрланади'ning rasmi

Шу кунларда Австрия пойтахти — Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров ва МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича келишув имзоланган. 

Ушбу лойиҳа онкологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, пировардида Ўзбекистонда онкология хизматининг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Биз икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз, — деди Р.Гросси. 

    Бошқа янгиликлар