АсосийЖамият

Бирданига учта авиакомпания Навоийга ҳаво қатновларини бошлади

Латвиянинг "SmartLynx Airlines" авиакомпанияси, Британиянинг "Titan Airways" ва Ўзбекистоннинг "FlyKhiva" авиакомпаниялари Навоийга юк ташувларини амалга ошира бошлади.

'Бирданига учта авиакомпания Навоийга ҳаво қатновларини бошлади'ning rasmi

Британиянинг "Titan Airways" авиакомпанияси жорий йилнинг 12 сентябрь куни Чунцин – Навоий – Лондон йўналиши бўйича илк чартер юк рейсини амалга оширди. Хитойдан Буюк Британияга рейслар ҳафтасига тўрт марта Airbus А330 юк ташувчи самолётларида Навоийда техник тўхташ жойи билан амалга оширилиши режалаштирилган.

17 сентябрда Латвиянинг "SmartLynx Airlines" авиакомпанияси Варна (Болгария) – Навоий (Ўзбекистон) – Дакка (Бангладеш) йўналиши бўйича биринчи чартер юк рейсини амалга оширди. Навоийда техник тўхташ билан Болгариядан Бангладешга парвозлар Airbus А321 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

18 сентябрь куни "FlyKhiva" маҳаллий авиакомпанияси ҳам Эчжоу (Хитой) – Льеж (Бельгия) йўналиши бўйича, Навоий шаҳрида техник тўхташ билан, чартер рейсларини йўлга қўйди. Парвозлар юк кўтариш қуввати 50 тоннагача бўлган Boeing 767-300 самолётларида амалга оширилади. Дастлабки босқичда рейслар ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар