Ижтимоий тармоқларда тўлов топшириқномаларини юборишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Солиқ қўмитаси бунга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган. Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.
Хусусан, шу ой бошидан Tenge bank 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва Kapitalbank 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.