АсосийЖамият

USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 6,1 млн доллар ажратди

Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар қилди.

'USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 6,1 млн доллар ажратди'ning rasmi

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан давом этаётган Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси (DOAG) доирасида қўшимча молиялаштириш учун 6,1 миллион доллар ажратди. Шу тариқа DOAG’га жами инвестиция 47 миллион доллардан ошди, деб хабар қилди АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси.

Янги маблағ бошланғич мактаб ўқувчиларининг асосий кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган дастурларни кучайтиради ва 8−11-синф ўқувчиларини ишга жойлашиш ва келажак иқтисодиётида иштирок этиш учун зарурий тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмалар билан таъминлайди, дейилади хабарда.

Беш йиллик DOAG шартномаси 2019 йилда имзоланган. USAID’нинг Ўзбекистон таълим соҳасига киритган сармоялари бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини ошириш, инглиз тилида эркин мулоқот қилишни яхшилаш, ахборот ва коммуникация технологиялари кўникмаларини ривожлантириш ва ишга жойлашиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

"Таълимга сармоя киритиш — бу ҳар ким учун порлоқ келажакка сармоя киритишдир, — деди USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Ҳофман. — Сифатли таълим бериш орқали биз нафақат болаларни зарур кўникмалар ва билимлар билан таъминлаймиз, балки янада фаровон, тенг ва барқарор жамиятга йўл очамиз. Таълимга сарфланган ҳар бир доллар — бу барчамиз учун яхшироқ келажакни қуришга қаратилган қадамдир".

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда она 4 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:55

    Тошкентда она 4 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади

    Онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Бухорода қидирувдаги шахс қўлга олинди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:21

    Бухорода қидирувдаги шахс қўлга олинди

    29 ёшли фуқарога Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган.

    'Андижонда ўқувчилар парта ташишга "ёлланди"'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:05

    Андижонда ўқувчилар парта ташишга "ёлланди"

    Мактаб директори ва бир нафар ўқитувчи жазоланди.

    'Пойтахт ҳавоси ёмонлашди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 14:46

    Пойтахт ҳавоси ёмонлашди

    Тошкентда ҳаво "зарарли" даражада экани айтилди.

    'Хоразмда болаларни қарғаган тарбиячи ишдан бўшади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:15

    Хоразмда болаларни қарғаган тарбиячи ишдан бўшади

    У видеони адашиб ота-оналар гуруҳига жўнатиб юборган.