АсосийЖамият

"Олмалиқдаги мактабда ўқувчиларнинг заҳарланишига ичимлик сувининг алоқаси йўқ"

"Ўзсувтаъминот" ўқувчиларнинг сувдан заҳарланганини рад этди.

'"Олмалиқдаги мактабда ўқувчиларнинг заҳарланишига ичимлик сувининг алоқаси йўқ"'ning rasmi

Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарлангани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Олмалиқ шаҳридаги "Бухоро" ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида заҳарланишганларидан шикоят қилишган. 

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берган  "Ўзсувтаъминот" АЖ Матбуот котиби Акмал Муродовга ССВ Санитария-эридемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан 20 сентябрда "Бухоро" мактабида олинган 4 та ичимлик суви намуналари хулосасига кўра, ичимлик суви белгиланган меъёр талабларига жавоб беради. 

Шунингек, мазкур ҳудудда яшовчи  аҳолидан ичимлик суви сифати бўйича маълумотлар олинганида  уларда эътироз ҳамда ичимлик суви сабабли соғлигида шикоятлари йўқлиги аниқланган.

"Бу эса юқорида қайд этилган ўқувчиларнинг касалланишига ичимлик сувининг алоқаси йўқлигини кўрсатади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси, Болалар омбудсмани ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади», – дейди А.Муродов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик бензин ҳажми икки баробар оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:33

    Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик бензин ҳажми икки баробар оширилади

    Газ заправкалар фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов сабаб шундай қарорга келинди.

    'Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик бензин ҳажми икки баробар оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик бензин ҳажми икки баробар оширилади

    Газ заправкалар фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов сабаб шундай қарорга келинди.

    'Газ "заправкалари" фаолиятига чекловлар киритилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 21:17

    Газ "заправкалари" фаолиятига чекловлар киритилади

    Энергетика вазирлиги чекловлар қисқа муддатга ўрнатилганлигини маълум қилмоқда.

    'Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 15:47

    Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади

    Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

    'Энди уй қамоғидаги шахслар учун электрон браслет жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 11:13

    Энди уй қамоғидаги шахслар учун электрон браслет жорий этилади

    Тартиб 2025 йил 1 январдан бошлаб амалиётга босқичма-босқич жорий этилади.