АсосийЖамият

Олмалиқда 12 нафар ўқувчи сувдан заҳарланган

Болалар омбудсмани ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

'Олмалиқда 12 нафар ўқувчи сувдан заҳарланган'ning rasmi

Олмалиқда мактаб ўқувчилари сувдан заҳарлангани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилаётганлиги маълум қилинди.

Қайд этилишича, Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлиғида шикоят қилиб, жорий йилнинг 15 сентябр кунидан 19 сентябр кунига қадар 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган.

Аниқланишича, ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан текшириш ишлари олиб борилиб, сувдан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил учун намуналар олинган.

Шунингдек, мазкур вазият вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

    'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 18:01

    Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:10

    Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

    Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Йигирмага яқин болалар учта Damas`да Андижондан Қорақалпоғистонга олиб кетилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 15:08