Самарқандда ҳам мактаб ўқувчисини машина уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 23 сентябрь куни соат 19:10лар атрофида Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасида "Trаcker-2" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган, вояга етмаган, 2012 йилда туғилган велосипедчини уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда велосипедчи тан жароҳати олиб Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.