АсосийЖамият

1 октябрдан бошлаб алимент тўловлари қанчага ошади?

МИБ бу ҳақда батафсил маълумот берди.

'1 октябрдан бошлаб алимент тўловлари қанчага ошади?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “2024 йилнинг 1 октябрь санасидан бошлаб алимент тўловлари 10-15% га ошади” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

МИБ масъулларининг darakchi.uz га маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 августдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори эса – 10 фоизга оширилди.

Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳам 10 фоизга оширилиб – 1 155 000 сўм этиб белгиланди.

Юқоридагиларга асосан, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб

  • алимент ундируви қарздорнинг нафақасига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга;
  • 2024 йил 1 октябрдан бошлаб алимент ундируви қарздор педагог ходимларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори 15 фоизга;
  • 2024 йил 1 октябрдан бошлаб алимент ундируви хусусий сектор ва бюджет ташкилотларида фаолият юритувчи қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган ижро ҳужжатлари бўйича тўланадиган алимент миқдори эса 10 фоизга ошади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда иш ҳақи миқдорининг 10 фоизга ошиши ўз навбатида Статистика агентлиги томонидан эълон қилиб бориладиган республикадаги ўртача ойлик
иш ҳақи миқдорига таъсир кўрсатиб, ишсиз алимент тўловчилар томонидан тўланадиган алимент миқдори ҳам ўртача 10 фоизга ошишини англатади.

Маълумот учун, агар алимент тўловчи шахс ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    “Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди

    Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

    'Ўзбекистонда илк бор криптовалюта майнинги фаолияти учун расмий рухсатнома берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Ўзбекистонда илк бор криптовалюта майнинги фаолияти учун расмий рухсатнома берилди

    Маълум қилинишича, 19 январь куни агентлик директорининг буйруғи билан "NexaGrid" компаниясига майнинг фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган.

    'Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:34

    Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди

    Навоий вилоятида ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирда жами 1100 дона патрон аниқланиб, олиб қўйилди.

    'Тошкентда яна бозор ёнди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:09

    Тошкентда яна бозор ёнди

    Учтепа туманида жойлашган “Изза” қурилиш бозорида ром маҳсулотлари ёнган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга уй олиш учун ипотека субсидияси берилади'ning rasmi

    Жамият 20.02.2026 17:35

    Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга уй олиш учун ипотека субсидияси берилади

    Ўзбекистонда олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга ва камида 15 йил педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратилади.

    'Тошкентда ҳамкасбини зўрлашга уринишда айбланган эркак 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 20.02.2026 16:31

    Тошкентда ҳамкасбини зўрлашга уринишда айбланган эркак 5 суткага қамалди

    Тошкентга хизмат сафари билан келган эркак меҳмонхонада ҳамкасбига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, уни бўғишга урингани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.