АсосийЖамият

Манғистау–Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди

Масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

'Манғистау–Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди'ning rasmi

2024 йил 19 сентябрь куни Манғистау – Нукус йўловчи поезди йўналишида ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, соат 14:47 да тепловознинг “Б” секциясининг турбокомпрессоридан учқун чиқа бошлади, бу эса вагонлараро туташувларда махсус резина пластиналарнинг (суфле) ёнишига олиб келди.

Машинист томонидан тепловоз ҳаракат таркибидан соат 14:50 да узилиб ёнғин бартараф қилинган ва соат 15:30 ҳаракатни давоми эттирган. Юқорида келтириб ўтилган ҳолат бўйича фуқароларга ва йўловчи вагонларига шикаст етмаган.

 Ёнғин бартараф қилиниб соат 15:30 да ҳаракатни давом эттирган. Йўловчи поезд Нукус станциясига соат 16:23 кириб келган (1 соат 3 дақиқа жадвалдан кеч кириб келган).

Ҳодиса натижасида масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди ва қолган локомотивлар ёнғин хавфсизлиги бўйича такрорий текширувлардан ўтказилди. Ҳозирда локомотив таъмирланиб, фойдаланишга тайёр.

    Бошқа янгиликлар