Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида "Damas" русумли автомашина ҳайдовчиси йўлда кетаётган итни қасддан босиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан чора кўрилган.