АсосийЖамият

Хоразмдаги “Hamkorbank”ка ўт кетди

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

'Хоразмдаги “Hamkorbank”ка ўт кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги “Hamkorbank” бизнес марказининг том қисмида ёнғин чиқганлиги акс этган видеолар тарқалди. 

Хоразм вилояти ФВБ кўра, ёнғин бугун  25-сентябр куни соат 11:05 да шаҳарда жойлашган банкларнинг бири биносининг ижарага берилган юқори қисмида ёнғин содир бўлган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 11:10 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:30 да ўраб олинган ва соат 12:22 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида бино том қисмининг таҳминан 30 кв.м майдони ёниб зарарланган. 

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар