Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Абдурашид Исмаилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қурбонов Алишер Қурбонович номзодини Музработ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифи депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Алишер Қурбонов 1973 йилда Музработ туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи-ташкилотчи, юриспруденция.
Тайинловга қадар А.Қурбонов “Амирқулбобо КАА” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Шўрчи туманида ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Улуғбек Зокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилиб, Ишмурзоев Акбарали Абдужабборович янги ҳоким этиб тайинланди.
Акбарали Ишмурзоев 1982 йилда Денов туманида туғилган. 2003 ва 2009 йилда Термиз давлат универстетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, молия.
Тайинловга қадар А.Ишмурзоев 2023 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.