Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2024 йил 22 сентябрь куни фуқаро ов қуролини Яккабоғ тумани “Ҳусен” қишлоғида жойлашган молхона биноси ёнидаги омборхонада жойлашган сейфга тиқиб қўйишни унутиб, очиқда қолдирган. Соат 14:30 ларда унинг 30 ёшли келини М.Ж. молхонани тозалаш учун кирган ва эҳтиётсизлик қилиб қуролни сейфга жойламоқчи бўлган. Бироқ милтиқ отилиб кетиб, ўқ аёлнинг бошига тегиб уни жароҳатлаган. Аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қурол сақлашда эҳтиётсизлик қилган Қ.Н.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлгани учун 24 сентябрь куни унга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 249-моддаси (қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.