Россия ТИВ расмийси Мария Захарова Ўзбекистондаги мактабда рус-тили дарсида бўлган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва айбдорга қарши чоралар кўришни сўраган эди.
"Миллий тикланиш" демкоратик партияси лидери Алишер Қодиров Мария Захарованинг ушбу чиқишига муносабатини билдирди.
Партия раҳбари Ўзбекистоннинг "ички ишлари ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишлари"ни тавсия қилди.
"Бола ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилди ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилади!
Бизни ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди.
Текис жойда тўпалондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди деган хулосага эртароқ шекилли", – дейди Алишер Қодиров.