АсосийЖамият

Ўзбекистонга келган германияликлар сони 5,2 минг нафарга кўпайган

8 ойда 23 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

'Ўзбекистонга келган германияликлар сони 5,2 минг нафарга кўпайган'ning rasmi

Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январь-август ойларида 23 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,2 минг нафарга ёки 29,4 % га ошган.

2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • дам олиш – 19 195 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 2 817 нафар;
  • хизмат юзасидан – 951 нафар;
  • тижорат – 50 нафар;
  • ўқиш – 28 нафар;
  • даволаниш – 7 нафар.

    Бошқа янгиликлар