АсосийСиёсат

Пенсия ислоҳоти концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди

Концепция президент администрациясига 2025 йил 1 мартга қадар тақдим этилиши керак.

'Пенсия ислоҳоти концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди'ning rasmi

Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжат билан концепция лойиҳасини ишлаб чиқадиган ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади. Унга бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилик қилади. Гуруҳ таркибига унинг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баҳодир Раҳматов ва бошқа вазирлик ва идоралар ўринбосарлари ҳам киради. Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассислари жалб этилади.

Ишчи гуруҳ амалдаги пенсия тизимидаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиб, унинг барқарорлигини таъминлаш ва илғор хорижий тажриба асосида ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлайди.

2025 йил 1 мартга қадар пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиб, Президент администрациясига тақдим этиш топширилди.

Бунда ишчи гуруҳ концепция лойиҳаси бўйича тайёрланаётган таклифлар моҳиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиши, шунингдек, сўровномалар ўтказиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.