Тошкентда автобус йўловчиси соғлиги ёмонлашиб, вафот этди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда гўёки пиёдани транспорт воситаси уриб юборгани ва пиёда вафот этгани ҳақида маълумот тарқатилди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур хабарни рад этиб, ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни тахминан соат 11:20 ларда Олмазор тумани Беруний метро бекатида турган автобусда йўловчи – 1961 й.т. А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб қолган.
Йўловчига ҳаво етмаганлиги сабабли автобусдан ташқарига олиб чиқилган ва тез-тиббий ёрдам чақиртирилган. Бироқ, йўловчи тез-тиббий ёрдам машинаси келгунига қадар вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.