АсосийЖамият

Тошкентда мингдан ортиқ аҳоли барқарор иссиқлик энергияси билан таъминланадиган бўлди

Олмазор туманида ҳам янги когенерация қурилмаси бунёд этилмоқда.

'Тошкентда мингдан ортиқ аҳоли барқарор иссиқлик энергияси билан таъминланадиган бўлди'ning rasmi

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан пойтахтимизнинг Олмазор тумани “Шон-Шуҳрат” маҳалласи ҳудудида инвестиция лойиҳаси асосида электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 1,2 МВт, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қуввати 6,4 Гкал бўлган замонавий когенерация қурилмаси бунёд этилмоқда. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Қайд этилишича, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Чилонзор туманидаги “Оқтепа” ва “Боғзор” МФЙда қурилган дастлабки когенерация қурилмаси синов тариқасида ишга туширилган эди. 2023 йил 13 октябрь санасида Давлат раҳбари томонидан мазкур қурилманинг фаолияти билан танишиш чоғида бу каби иншоотларни пойтахтимизнинг қолган туманларида ҳам жорий этиш тўғрисида топшириқ берилган эди. 

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 январда “Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 23-сон қарори асосида навбатдаги когенерация қурилмаси Олмазор туманининг “Шон-Шуҳрат” маҳалласи ҳудудида қад ростламоқда.

Умумий майдони 0,16 гектарни ташкил қилувчи замонавий энергоиншоотнинг умумий лойиҳа қиймати 45,7 млрд сўмга тенг бўлиб, у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Туркиянинг “Iltekno” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Унинг фойдали иш коэффициенти 80 фоиздан юқорини ташкил этади.

Қурилиш майдонида бир вақтнинг ўзида маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг 50 нафарга яқин ишчи-ходимлари ва 4 та махсус техника иш олиб бормоқда. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 8 млн кВт·соат электр энергияси ҳамда 52 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа асосида ривожланган давлатларнинг энг замонавий ва юқори тежамкор технологиялари ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,2 млн куб метр табиий газ иқтисод қилинади, атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар ҳажми 67 фоизга камаяди. Лойиҳага кўра, 15 та янги иш ўринлари яратилади.

Айни кунларда лойиҳанинг пойдевор ишлари якунланиб, асосий қурилмаларни ўрнатишга тайёрланмоқда. Бу ерда Германиядан келтирилган газ-поршен қурилмаси ҳамда иккита “Bosch” қозонлари ўрнатилади. Замонавий усулда қурилаётган энергоқурилмада ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси аҳоли хонадонларига ёпиқ тизим орқали етказиб берилиши туфайли йўқотишлар умуман кузатилмайди. Қурилма ишга тушгач, ҳудуддаги 17 та кўп қаватли уй, 1 та ижтимоий соҳа объекти ва мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари барқарор равишда иссиқлик энергияси билан таъминланади. 

Лойиҳа жорий йилнинг охиригача ишга туширилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фуқаро халқаро аэропортдан кучли таъсир қилувчи дори олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:03

    Фуқаро халқаро аэропортдан кучли таъсир қилувчи дори олиб ўтмоқчи бўлди

    Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

    'Марғилонда ҳам велосипедда кетаётган 9 ёшли болани машина уриб кетди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:28

    Марғилонда ҳам велосипедда кетаётган 9 ёшли болани машина уриб кетди

    Ҳайдовчининг ўзи болани шифохонага олиб кетган.

    'Паркентдаги заводда ишлаб чиқарилган 1,1 млрд сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотлари ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:54

    Паркентдаги заводда ишлаб чиқарилган 1,1 млрд сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотлари ушланди

    Қалбаки маҳсулотлар Самарқанд ва Бухоро вилоятларига сотиш учун юборилаётган бўлган.

    'Тунда Бўстонлиқдаги уйлар ёнди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:18

    Тунда Бўстонлиқдаги уйлар ёнди

    Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.

    'Бугун водий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 08:06

    Бугун водий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    Республикада ҳарорат 20-25 даража атрофида бўлади.