24 сентябрь куни 1-босқич талабалар учун ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза қабул қилиш бошланган эди. 27 сентябрь онлайн ариза юборишнинг сўнгги куни, дея хабар бермоқда Ta'lim nazorati телеграм канали.
Аризалар вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.
Низомга асосан “талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган” деганда ётоқхонада туришга эҳтиёжи бор, аммо жойлар сони чекланганлиги боис ижарада туриши тақозо қилган талабалар тушунилади. Шу боис, ўз ихтиёрига кўра ижарада турувчиларга компенсация тўловлари белгиланмаслиги эслатиб ўтилади.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қарорига асосан олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабалари (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган ижара асосида яшайдиган талабалар)га сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган.