АсосийДунё

Исроил "Ҳизбуллоҳ"нинг ўнлаб объектларига зарба берди

Оқибатда 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

'Исроил "Ҳизбуллоҳ"нинг ўнлаб объектларига зарба берди'ning rasmi

"Исроил бошқа нарсалар қатори Ҳизбуллоҳ террорчилик ҳаракатининг Исроилга қаратилган ракета отиш мосламаларига, қурол-яроғ омборларига ва жангариларнинг бошқа террорчилик инфратузилмаларига ҳам ҳужум қилди", деди ЦАХАЛ вакили, дея ёзмоқда Zamon.uz. 

Унинг қўшимча қилишича, Исроил Ҳизбуллоҳни зарарсизлантириш ҳаракатлари доирасида сўнгги 24 соат ичида Ливандаги юзлаб нишонларга зарба берган. Ўз навбатида, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ливандаги зарбалари натижасида 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Эрон Исроилнинг Ливан ва бутун минтақадаги ҳаракатлари фонида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг чақирилишини талаб қилди. Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний Исроил Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилганидан кейин Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубида "Эрон халқаро ҳуқуқ асосида ўзининг ажралмас ҳуқуқларидан фойдаланишдан тортинмайди", деб ёзгани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар