АсосийЖамият

Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди

Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган.

'Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Қибрай туманида "Жигули" русумли автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Воқеа жорий йилнинг 30 сентябр куни соат 20:20 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани Меҳнат МФЙ ҳудудида содир бўлган.

1990 йилда туғилган ҳайдовчи  М.Ф. бошқарувидаги “Ваз 2106” русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин натижасида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. (Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчилар бўлмаган)

Ушбу ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қибрай тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар