АсосийЖамият

Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, IT-соҳада жиноятчиликка қарши курашиш, иқтисодий жиноятлар ва экспертиза каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

'Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Темур Рахмонов ушбу мамлакат ички ишлар вазири Рихардс Козловскис билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир Рихардс Козловскис Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш борасидаги катта тажрибани тўплангани таъкидлаш баробарида, икки мамлакат ички ишлар вазирликлари ўртасида барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Хусусан, яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадида 2025 йилнинг биринчи яримида икки давлат ички ишлар вазирликлари ўртасидаги уюшган жиноятчилик, наркотик, прекурсорлар ва психотроп моддалар ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича қўшма комиссияси йиғилишини Рига шаҳрида ташкил этиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, IT-соҳада жиноятчиликка қарши курашиш, иқтисодий жиноятлар ва экспертиза каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар