Статистика агентлиги танланма кузатувлари маълумотларига асосан 2024 йилнинг январь август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда икки болали уй хўжаликлар 24,5 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги танланма кузатувларга асосан маълумот берди.
Мазкур кўрсаткич 2022 йилда – 26,3 фоизни, 2023 йилда эса 26,7 фоизни ташкил этган.
Аввалроқ Статистика агентлиги Ўзбекистонда 84,8 фоиз уй хўжаликлари ҳовлида яшашини маълум қилганди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь —ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатда уй хўжаликларининг яшаши бўйича уй-жой турлари қуйидагича:
- алоҳида уй (хусусий ҳовли) – 84,8 фоиз;
- кўп квартирали уйлар – 14,4 фоиз;
- бошқа турдаги уй-жойлар – 0,8 фоиз.