"Оқ уй Исроил билан Эроннинг Исроил ҳудудига йирик ракета ҳужумига жавоб бериш борасида музокара олиб бормоқда", деди АҚШ президенти Жо Байден, дея хабар бермоқда zamon.uz.
Байденнинг таъкидлашича, унинг жамоаси Эрон ҳужуми пайтида исроиллик ҳамкасблари билан алоқада бўлган. Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэл Хагарий Эрон ракеталарининг аксарияти Исроил, АҚШ ва бошқа номлари ошкор қилинмаган иттифоқчи давлатлар томонидан уриб туширилганини айтган эди.
Айни пайтда, Axios нашри Исроил расмийларига таяниб, Тел-Авив бир неча кун ичида Эроннинг нефт ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа стратегик объектларига қаратилган бўлиши мумкин бўлган "муҳим жавоб зарбасини бошлашини" ёзмоқда.
"Теҳрон, ўз навбатида, АҚШни можарога аралашмасликка чақирди", деб хабар қилмоқда Tasnim агентлиги Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчига таяниб.
БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун Нью-Йоркда Яқин Шарқ бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади.