АсосийЖамият

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади

1 январдан интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади.

'Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади'ning rasmi

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

2024–2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари.

Агентлик томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар турлари мақбуллаштирилади.

Бунда:

2025 йил 1 январдан:

  • интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;
  • сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача белгиланади;
  • “in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
  • экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланади.
  • кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.