АсосийДунё

Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширди

Жорий йилда бу ҳажмни 500 минг тоннадан ортиқроққа етказиш режалаштирилган.

'Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширди'ning rasmi

Россия энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Павел Сорокиннинг маълум қилишича, Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келиши 2024 йилнинг январ—август ойларида 2023-йилга нисбатан 30 фоизга ошган. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.

 Павел Сорокин Федерация Кенгаши ва Қозоғистон Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг 22-йиғилишда, жорий йилда Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ошганини таъкидлаган. 

 Шунингдек, 2023 йилда Россиядан Ўзбекистонга етказиб берилаётган нефт ҳажми 154,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2024 йил охирига келиб бу ҳажмни 500 минг тоннадан ортиқроққа етказиш режалаштирилган.

 Бунинг натижасида ёқилғи нархлари тушиши ёки нефт етказиб бериш ҳажмининг оширилиши ёқилғи нархларига умуман таъсир этмаслиги ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар