АсосийЖамият

Бибихоним масжиди реставрация қилинади

Президент ёрдамчиси қатарликлар билан масжидни реставрация қилиш лойиҳасини муҳокама қилди.

'Бибихоним масжиди реставрация қилинади'ning rasmi

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашди. Унда Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини реставрация қилиш лойиҳаси муҳокама қилинган.

Учрашув якунида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Оға Хон Траст” маданият жамғармаси ва Қатар тараққиёт жамғармаси билан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

- Ўзаро муносабатлар Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини реставрация қилиш соҳасида ҳамкорликда иш олиб боришга қаратилган бўлиб, бу мамлакатимиз учун ҳам, бутун дунё учун ҳам катта аҳамиятга эга, - дейди С.Мирзиёева.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар